АсосийDunyo

Қозоғистонлик ҳаваскор спортчи Маккагача югуриб борди

Остоналик 48 ёшли Дулат Имангали Маккагача югуриб бориб, ҳаж амалларини адо қилди. Шундан сўнг ватанига самолётда қайтиб келди.

У 6 июль куни йўлга тушган эди, бироқ пули тугагани – марафон ташкилотчилари ваъда қилинган ёрдамни кўрсатишмагани учун Атирауда бир ҳафта қолиб кетди. Имангалига атираулик тадбиркорлар Макка бориб-келишига етадиган миқдорда пул йиғиб беришди. Ҳаждан қайтган чопағон аввал ўз уйига эмас, унга ёрдам кўрсатганларга миннатдорчилик билдириш мақсадида Атирауга келди.

Макка сари йўлда Дулат Имангалига нотаниш одамлар ёрдам беришди: йўл кўрсатишди, меҳмон қилишди, тунаши учун уйларига киритишди. Унинг айтишича, бир пайтлар бобоси ҳам ҳажга пиёда борган. 

    Бошқа янгиликлар