Австралиянинг Сидней шаҳрида давом этаётган ёғингарчилик туфайли халқаро аэропортда ўнлаб рейслар бекор қилинди, дея хабар қилди The Daily Mail нашри.
Ички ва ташқи парвозлар вақтинчалик қолдирилгани сабаб одамлар аэропортда қолишга мажбур бўлишмоқда. Момоқалдироқ ва чақмоқ ҳам анчагина муаммоларга сабаб бўлмоқда. Айрим ҳудудларда чақмоқ туфайли электр таъминотида жиддий талофатлар бор. Дарахт қулаши натижасида машинада бўлган 2 нафар полициячи жиддий жароҳат олиб, касалхонага етказилди.






