Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри марказида жойлашган Амир Темур номидаги истироҳат боғида 60 метр баландликда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи ўрнатилди.
Мамлакат ғурури ва ифтихори – Давлат байроғи ўрнатилган ушбу майдонга ташриф буюрган ҳар бир ватандошимизга ўзгача кайфият бағишлашига шубҳа йўқ. Қолаверса, ёшларнинг ватанпарвар, юртга садоқатли, комил инсон бўлиб вояга етишларига ушбу салобатли байроқнинг ҳиссаси катта бўлади, албатта.
Зеро, ҳар бир фуқаро онгу шуурига Ватанимиз рамзларига нисбатан чуқур ҳурмат туйғуларини сингдириш, умуммиллий ва эҳтиром тимсолларидан бири бўлган байроқни улуғлаш ва ардоқлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.








