АсосийSport

Шаҳрам МОҚ президенти билан учрашди ва унга қўлқоп совға қилди

'Шаҳрам МОҚ президенти билан учрашди ва унга қўлқоп совға қилди'ning rasmi

Профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсовнинг спорт вазири томонидан мукофотлангани ҳақида хабар берган эдик.

Чарм қўлқоп устамиз Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Умид Аҳмаджонов қабулида ҳам бўлди, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.

Учрашув давомида ёшларимизни имкон қадар кўпроқ спорт турларига жалб этиш, бу билан жамиятда соғлом турмуш тарзини янада қарор топтириш кераклигига эътибор қаратилди.

Ўз ўрнида Умид Аҳмаджонов боксчимизни куни кеча АҚШда қўлга киритилган навбатдаги ёрқин ғалаба билан ҳам табриклади. Шаҳрам Ғиёсов эса МОҚ раҳбарига ўзининг бокс қўлқопларини совға сифатида топширди.

    Бошқа янгиликлар