АсосийJamiyat

Болалар назоратсиз қолдирилиши натижасида тутундан заҳарланди

'Болалар назоратсиз қолдирилиши натижасида тутундан заҳарланди'ning rasmi

Жорий йилнинг жорий йилнинг 27 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида яшовчи М.С. (исмли аёл) уйида иситиш печига ўтин ёқиб, қаровсиз қолдириши оқибатида 3 ва 1 ёшли қизлари тутундан заҳарланиб касалхонага ётқизилган.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Ҳурматли фуқаролар, куз-қиш мавсумида уйингиз ва хонадонларингизни иситишда қўшимча воситалари, электр печ, кўмир, ўтин ва бошқа ёнилғилардан фойдаланганингизда янада ҳушёр бўлинг! Айниқса, фарзандларингизни иситиш печлари ёқилган хоналарда назоратсиз қолдирмаслигингизни сўраймиз", - дейилган ИИВ хабарида.

    Бошқа янгиликлар