АсосийJamiyat

Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори ишдан олинди

'Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори ишдан олинди'ning rasmi

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди, дея хабар берди «Xabar.uz».

Лазиз Тангриев шу вақтгача «Ўзбекистон» ва Ғафур Ғулом номидаги нашриёт уйларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган, ЎзМАА раҳбари лавозимига 2017 йилнинг июль ойида тайинланган эди.

Ҳозирда агентликнинг янги раҳбари ким бўлиши ҳақида маълум қилинмаган.

    Бошқа янгиликлар