АсосийJamiyat

​Москва метросида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

'​Москва метросида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди'ning rasmi

Кеча, 27 ноябрь куни тахминан соат 16:45 да метронинг "Юго-Западная" бекатида Ўзбекистон фуқароси релсга тушиб кетган. Бу ҳақда Москва метрополитени ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа жойига биринчи бўлиб етиб келган полиция ходимлари тез ёрдам чақирган, лекин йўловчи олган жароҳатларидан вафот этган. Кейин маълум бўлишича у 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Айни дамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу иш юзасидан текширув ўтказмоқда. Улар гувоҳларни сўроқ қилиш ва кузатув камералари ёзувларини ўрганиб чиқишмоқда.

Ҳолат юз берганда метронинг "Проспект Вернадского", "Румянцево", "Саларьево" ва "Юго-Западная" бекатларида ҳаракат бир соат давомида ёпиб қўйилган.

    Бошқа янгиликлар