Сурияда террорчилар томонидан ўғирланган юздан ортиқ артефактлар топилди, дея маълум қилмоқда РИА Новости нашри.
Дераа провинциясининг ал-Жиза аҳоли пунктида 100 дан ортиқ археологик артефактлар қўлга киритилган.
Ушбу артефактлар контрабанда мақсадида ўғирлангани хабар қилинмоқда.
Артефактлар ўғирланган пайтда уларнинг мозийгоҳи бўлмиш босра шаҳри музейи террористик ташкилот ҳукмида эди.






