Буюк Британиялик радиобошловчи Ливанда ўлик ҳолда топилди, деб хабар қилмоқда ТАСС нашри.
Radio One маҳаллий радиобошловчиси Гэвин Форд ушбу соҳада 1996 йилдан бери ишлаб келар эди. Сешанба куни Форд Ливаннинг Бейт-Мэри курорт шаҳридаги уйида ўлик ҳолда топилган. Ҳозирча радожурналистнинг ўлими сабаблари аниқланганича йўқ. Британия дипломатлари марҳумнинг оиласига ёрдам кўрсатмоқда.






