АҚШнинг Миссури ва Мичиган штатларида кучли қор бўрони сабаб аэропортларда минглаб рейслар бекор қилинди, деб хабар бермоқда News.day.az нашри.
Биргина Чикаго шаҳрининг ўзида 900 та парвоз номаълум муддатга қолдирилган. Ушбу ҳолат туфайли кўп сонли америкаликлар бир неча кун аэропортларда қолишга мажбур бўлишмоқда. Метеорология хизмати берган маълумлотларга қараганда, қорнинг қалинлиги 15 см.га етган.






