АсосийJamiyat

Двигателга қуш тушганлиги боис самолёт Истанбулдан Тошкентга уча олмади

'Двигателга қуш тушганлиги боис самолёт Истанбулдан Тошкентга уча олмади'ning rasmi

Бугун, 27 ноябрь куни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКга қарашли Boing 767 самолёти Истанбулдан Тошкентга парвозни ўз вақтида амалга ошира олмади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар тарқатди.

Тошкент-Истанбул йўналишида HY271 рейс соат 12:30 дақиқада парвоз қилиши керак эди, аммо текшириш чоғида моторга қуш кириб қолганлиги ва вентиляторнинг икки парраги зарар кўргани аниқланган.

Қуш Тошкентдан Истанбулга эрталабки парвоз чоғида тушиб қолган бўлиши мумкин.

Авиакомпанияда самолётни таъмирлаш учун ускуна ва захира қисмлар Истанбуга Тошкентдан кечки рейс билан юборилиши маълум қилинди. Ускуналар етиб келгач, самолёт қисқа вақтда яна ишга туширилади. Йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилди.

Миллий авиакомпания ушбу ҳолат учун йўловчилардан узр сўради.

    Бошқа янгиликлар