Бугун, 27 ноябрь куни соат таҳминан 12:26да Яккасарой тумани Шоҳжаҳон кўчасида жойлашган «Фортуна» мактабгача таълим муассасасида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин ҳақида навбатчи қисмдаги 101 рақамга хабар қилинган. 4 дақиқадан сўнг 4та ҳарбий гуруҳ ҳодиса жойига етиб келган. Соат 12:41да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида 3 кв.м. жой ёнган: девор ва шифт зарарланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга кондиционердаги қисқа туташув сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.






