Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Маразий Осиё минтақавий экология маркази (МОМЭМ)ҳамда ЮСАИД ҳамкорлигда Smart Waters (“Сув. Таълим. Ҳамкорлик”) мавзусида халқаро форум давом этмоқда.
Бир қатор халқаро ташкилотлар,Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ваАфғонистондан мутахассислар, тегишли идора ва ташкилотлар вакиллариқатнашаётган ушбу анжумандасув ресурсларидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама этилмоқда.
“Сув ҳавзалари бошқармалари ишининг институционал асослари” мавзусидаги биринчи сессиясида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги сектор бошлиғи Зокир Эшпўлатов ҳам маъруза қилиб, мамлакатимизда сувдан фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатларига эътибор қаратди.
Мамлакатимизда сув ва сувдан фойдаланишнинг муҳим қонуний асослариишлаб чиқилган, – деди З.Эшпўлатов. – Сувдан фойдаланиш бўйича давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат бошқарувининг жойлардаги ваколатли органлари ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Сув хўжалигининг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрни ва ҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, жорйи йил февраль ойида мамлакатимизда алоҳида Сув хўжалиги вазирлиги ташкил этилди. Сувдан оқилона фойдаланиш мақсадида жойларда 13 та ҳавза бошқармаси ташкил этилган. Айни пайтда юртимизда сувдан тежамкорона фойдаланишни илм-фаннинг янги ютуқларини жорий этиш, инновацион технологиялардан фойдаланиш, инвестииялар олиб кириш борасида самаралиишлар амалга оширилмоқда. Ўйлайманки, мазкур форумда қатнашаётган бизнинг вакилларимиз учун ҳам фойдадан холи бўлмайди.
Форумда Ўзбекистон ҳудудидан оқиб ўтувчи кичик трансчегаравий дарёлар – Подшо-ота (Наманган вилояти) ҳамда Ёмонжар (Бухоро вилояти) сув ҳавзалари ҳақида маълумотлар тақдим этилди.
Рустам Жабборов,
"Даракчи" учун махсус Бишкек шаҳридан






