АсосийJamiyat

Расмий муносабат: Ички ишлар вазирлиги номидан тарқатилган эълон сохта

'Расмий муносабат: Ички ишлар вазирлиги номидан тарқатилган эълон сохта'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Барча фуқаролар диққатига! Шошилинч хабар! Ички ишлар вазирлиги қуйидаги баёнотни эълон қилади" деб бошланиб, тарқатилган эълон Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланмаганлигини маълум қиламиз, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Ҳозирги кунда сохта эълон тарқатиш билан шуғулланган ижтимоий манбаларни аниқлаш юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, "Ҳурматли фуқаролар! Турли ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган сохта маълумотларга ишонманг. Аниқ ва тўғри маълумотларни фақат расмий манбалардан олишингиз мумкин", - дея огоҳлантирилган хабарда.

    Бошқа янгиликлар