Кеча, 22 ноябрь куни Қозоғистоннинг Чимкент–Самара трассасида Аралск шаҳридан 40 км масофада Чимкент–Новосибирск йўналишидаги автобус ағдарилиб кетди, деб хабар бермоқда tengrinews.kz.
Автобус салонида 36 киши бўлган, иккита ҳайдовчи Қозоғистон фуқаролари, 36 та йўловчи эса Ўзбекистон фуқаролари. Йўловчилар Россиядан Ўзбекистонга қайтаётган бўлишган.
Воқеа жойига жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Аралск туман ҳокимияти ва туман Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари етиб келган.
Қизилўрда вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Акмарал Алназарованинг маълум қилишича, икки киши касалхонага ётқизилган, уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти, бир нафар йўловчи олган жароҳатлари натижасида касалхонада вафот этган.
Аралск туман ҳокимияти 17 нафар йўловчини трасса яқинидаги меҳмонхонага жойлаштиришган. Қолган йўловчилар эса ўзлари Новосибирскка қайтиб кетишган.






