АсосийJamiyat

Сурхондарёда ёшлар фестивали бошланди (фото)

'Сурхондарёда ёшлар фестивали бошланди (фото)'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги олдидан

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан ташкил этилган “Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари” шиори остидаги ёшлар фестивали Сурхондарё вилоятидан бошланди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир аввалида пойтахтимиздан келган депутатлар, тадбиркорлар, ёш олимлар, ёзувчи-шоирлар, кино ва театр актёрлари, эстрада хонандалари, рассом ва спортчилардан иборат тарғибот гуруҳлари журналистлар учун матбуот анжумани ўтказди.

2-faqat saytga.jpg

Вилоят ҳокими ўринбосари Р.Чориев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси ўринбосари Б.Очилов, Ўзбекистон халқ артисти М.Азизов ва бошқалар Бош қомусимизда белгилаб берилган ҳуқуқ ва бурчлар фуқаролар, жумладан, ёш авлоднинг Ватанимиз тараққиёти йўлида ўз мақсад ва ғояларини беками-кўст рўёбга чиқариши, осойишта ва фаровон турмуш кечириши ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. Ёшлар фестивалининг мақсад-вазифалари ва мазмун-моҳияти хусусида атрофлича фикр алмашилди.

4.jpg

– Сурхондарё қалби қайноқ, меҳри дарё инсонлар юрти, – дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Т.Бекназаров. – Бизнинг мақсадимиз бевосита халқ ичига, шижоаткор ёшлар орасига кириб, уларнинг қалбини ўрганиш, очиқ мулоқотга киришиш, ютуқ ва ташвишларига шерик бўлишдир. Бугун воҳа марказини айланиб, қисқа вақтда амалга оширилган улкан ишларга гувоҳ бўлдик. Одамларнинг руҳияти, ёшларнинг шижоатидан қувондик.

12.jpg

Тарғибот гуруҳи аъзолари куннинг иккинчи ярмида Ангор, Музработ, Қизириқ, Термиз, Жарқўрғон туманлари ва Термиз шаҳрида бўлиб, “Депутат ва ёшлар”, “Суд ва ёшлар” номли учрашувлар ўтказди. “Карьера куни”, “Ёшлар кутубхонаси” лойиҳалари доирасида қизиқарли тадбирлар ташкил этилди. Ҳарбий хизматчилар билан учрашув ҳам барчада илиқ таассурот қолдирди. Бўлажак тадбиркорлар учун бизнес саёҳат уюштирилиб, “Муваффақиятга эришиш сирлари” лойиҳаси доирасида семинар ўтказилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар ва қариялар ҳолидан хабар олинди.

Фестиваль 24 ноябрь куни Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви, таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари иштирокидаги гала концерт билан якунланади.

    Бошқа янгиликлар