АсосийDunyo

Хитойда ҳайдовчи ўқувчиларни уриб юборди, 5 нафар бола ҳалок бўлган

'Хитойда ҳайдовчи ўқувчиларни уриб юборди, 5 нафар бола ҳалок бўлган'ning rasmi

Хитойнинг Ляонин вилотидаги Ҳулудао шаҳрида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган автомашина ҳайдовчиси мактаб ўқувчиларини уриб юборган, деб хабар бермоқда НСН.

Маълум бўлишича, болалар йўлни кесиб ўтаётган бўлган. Ҳалокат оқибатида 5 нафар ўқувчи вафот этган ва 18 нафари оғир жароҳатланган.

Полиция ҳайдовчини тезда қўлга олган ва ҳалокат юзасидан тергов ишлари бошлаб юборилган.


    Бошқа янгиликлар