Туркияда 70 дан ортиқ ҳарбийлар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дея маълум қилди РИА Новости нашри.
Анқара суди 74 нафар ҳарбийни умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилган. Гап шундаки, улар 2016 йилги давлат тўнтарилиши билан боғлиқ қўзғолонларда айбланган.
Ҳарбийларга конституцион режимни бузиш, уюштирилган қотиллик каби айблар қўйилган.






