Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали Президент Фармонига мувофиқ кимларга давлат томонидан кафолатланган бепул хизматлар кўрсатилиши ҳақида маълумот берди.
- шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатишга муҳтож бўлганларга;
- Соғлиқни сақлаш асосий звеносида тиббий хизмат кўрсатиш, биринчи навбатда қишлоқ аҳолисига;
- бир қатор инфекцион касалликларга қарши аҳолини иммунизация ва вакцинация қилиш;
- ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликларга (атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатувчи, силга чалинганлар, руҳий касаллар, проффессионал касалликларга, эндокринологик ва онкологик касалликлар) учраганларга;
- болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш (пулли касалхоналардан ташқари);
- 15-17 ёшгача бўлган ўсмирларни ва ҳарбий чақириқ ёшидагиларни (18-27), ҳарбий чақириқ комиссиясининг йўлланмаси билан тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш;
- туғруққа ёрдам кўрсатиш хизмати (пулли муассасалардан ташқари);
- давлат даволаш-профилактик муассасалардаги беморларни махсус чегирмалар билан даволаш (ногиронлар, уруш иштирокчилари, чин етимларни).






