АсосийJamiyat

Марказий Осиёда сувдан оқилона фойдаланиш масалалари Бишкекда муҳокама қилинади

'Марказий Осиёда сувдан оқилона фойдаланиш масалалари Бишкекда муҳокама қилинади'ning rasmi

Жорий йилнинг 26-27 ноябрь кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Марказий Осиё Минтақавий экологик маркази (МОМЭМ) USAID билан ҳамкорликда “Сув, таълим ва ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида Кичик сув ҳавзалари кенгашларининг Биринчи форуми бўлиб ўтади. Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистон вакиллари иштирок этадиган ушбу йирик анжуманда сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама этилади.

Маълумки, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бугун сайёрамиздаги энг муҳим, глобал муаммоларидан саналади. Минтақамизда 200 дан ортиқ кичик дарёлар мавжуд бўлса-да, сув танқислиги билан боғлиқ муаммолар тез-тез кўзга ташланмоқда. Айниқса, трансчегаравий дарёлардан фойдаланиш бўйича мавжуд муаммоларни биргаликда ва оқилона ҳал этиш лозим.

Айни пайтда Марказий Осиё Минтақавий экология маркази бир қатор халқаро ташкилотлар билан кичик сув ҳавзалари кенгашларини тузиш бўйича ҳамкорлик қилиб келади.

Мазкур анжуманда ҳам минтақадаги кичик сув ҳавзларидан тежамкорлик билан, ўзаро келишилган ҳолда фойдаланиш, турли соҳаларда сувнинг ортиқча исроф бўлишига йўл қўймаслик, ушбу йўналишларда инновацион услублардан фойдаланиш, сув танқислигини олдини олишда мутасаддиларнинг диққат-эътиборини кучайтириш сингари масалаларга алоҳида эътибор қаратилади.

    Бошқа янгиликлар