АсосийJamiyat

Самарқанд туманида қишлоқ хўжалиги ахборот-маслаҳат маркази ташкил этилади

'Самарқанд туманида қишлоқ хўжалиги ахборот-маслаҳат маркази ташкил этилади'ning rasmi

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш бўйича уруғчилик кластерлари ташкил этилади.

Давлатимиз раҳбари 2018 йил 20 ноябрдаги “Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Самарқанд туманида қишлоқ хўжалиги ахборот-маслаҳат марказини ташкил этиш бўйича таклифига розилик берди.

Қарорда Самарқанд вилояти ҳокимлиги зиммасига бир ой муддатда тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда Самарқанд туманида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида юридик шахс мақомига эга бўлган қишлоқ хўжалиги ахборот-маслаҳат марказини ташкил этилиши, жойлаштирилиши ва фаолияти самарали йўлга қўйилишини таъминлаш юкланди.

Шунингдек, қарорда марказ фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди. Хусусан,

• қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчиларга ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш;

• қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инновацион ишланмалар ва илғор тажрибани ўзлаштириш ҳамда жорий этишда қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчиларга кўмаклашиш;

• контингентга қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инновацион ишланмалар ва илғор тажрибани ўргатиш мақсадида семинар, тренинг, конференция ва бошқа тадбирлар (шу жумладан, “дала кунлари”) ўтказиш;

• қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун тайёр илмий ишланмалар тўғрисида маълумотлар базасини яратиш.

    Бошқа янгиликлар