Гватемалада Фуэго вулқони яна уйғонди, дея маълум қилмоқда РИА Новости нашри.
Мазкур вазият туфайли ҳукумат вулқонга яқин жойлардан одамларни эвакуация қилиш жараёнини бошлаган. Хоҳирга қадар 4000 киши хавфсиз жойларга кўчирилгани хабар қилинмоқда. Вулқоннинг баландлиги 3763 метрга етган. У Марказий Америкадаги энг фаол вулқон ҳисобланади.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2018 йилнинг июнь ойида Фуэго вулқони туфайли 200 га яқин инсон ҳалок бўлган.






