АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи ва маслаҳатчиси Иванка Трамп федерал ҳужжатларни юритиш қоидаларини қўпол тарзда бузиб, иш ёзишмалари учун шахсий почтасидан фойдаланган, деб хабар қилди Сегодня нашри.
Иванка шахсий почта манзилидан фойдаланиб, ўз ёрдамчилари ва президент маъмурияти ходимларига «юзлаб мактублар» юборган. Таъкидланишича, баъзи ходимлар АҚШ президентининг қизи томонидан шахсий почтадан юборилган мактублар ҳажми ва унинг реакциясидан ҳайратга тушишган. Маълумотларга кўра, у Оқ уйнинг ёзишмалар бўйича қоидалари билан таниш бўлмаган.






