АсосийDunyo

Путин узоқ парвозлар давомида нималар билан машғул бўлади?

'Путин узоқ парвозлар давомида нималар билан машғул бўлади?'ning rasmi

Путин узоқ парвозлар давомида ҳужжатлар билан ишлайди, мутолаа қилади ва ОАВлар дайжестларини кўздан кечиради. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзмоқда "РИА Новости".

"У ҳужжатлар билан ишлайди. Ахир президент матбуот хизмати ва маъмурияти ҳар куни чиқарадиган президент фармонлари, буйруқлари биринчи президент томонидан имзоланиши керак… Баъзан у учун тайёрланган телевизион дайжестларни томоша қилади, ОАВ дайжестларини ўқийди», - деди Песков телеканал эфирида.

У бадиий адабиёт ўқиш учун президентнинг вақти кам қолишини қўшимча қилди.

    Бошқа янгиликлар