Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хусусий тиббиёт муассасалари томонидан қуйидаги шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатилиши маълум қилинди.
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;
- I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар;
- муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;
- ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;
- етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
- 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
- 1941–1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида меҳнат қилганлар.






