АсосийJamiyat

Тоғ чўққисига ўрнатилган Ўзбекистон байроғи остида ҳарбийлар билан учрашув ўтказилди

'Тоғ чўққисига ўрнатилган Ўзбекистон байроғи остида ҳарбийлар билан учрашув ўтказилди'ning rasmi

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қарашли Бўстонлиқ туманидаги ҳарбий қисмлардан бирида Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 27 йиллиги муносабати билан “Юракларда тўлқин солиб ҳилпирайвер байроғим!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод, Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳарбий қисмлардаги ёшлар билан ишлаш бўлими вакиллари, 150 нафарга яқин ҳарбий хизматчилар ҳамда 80 нафардан ортиқ мактаб ўқувчилари иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари Бўстонлиқ туманидаги Ўзбекистоннинг энг баланд чўққиларидан бирига ўрнатилган давлат байроғи олдида қизғин суҳбатлар ва шеърий айтишувлар ўтказди.

Маълумот учун: Ушбу байроқнинг ердан баландлиги 60 метр бўлиб, матонинг ўзунлиги 22 метр, эни 12 метрга тенг.

Тадбир сўнгида Ёшлар иттифоқининг 100 нафар фаол аъзоларига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Кўкрак нишони” топширилди.

Бундан ташқари ҳарбий қисмдаги ёшларни китоб мутоаласига бўлган қизиқишини орттириш мақсадида ҳарбий қисмдаги ёшлар рукни остида ташкил этилган кутубхонага 100 дан ортиқ ўзбек ва жаҳон адабиёти китоблари тақдим этилди.

    Бошқа янгиликлар