АсосийJamiyat

Мактаб ўқувчилари учун Қуролли Кучлар академияси бўйлаб экскурсия уюштирилди

'Мактаб ўқувчилари учун Қуролли Кучлар академияси бўйлаб экскурсия уюштирилди'ning rasmi

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида Тошкент шаҳрида жойлашган 107-мактабнинг ўқувчилари учун “Армия ва ёшлар” шиори остида учрашув ва экскурсия уюштирилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши ва 107-сонли мактаб директори Нигора Салимова раҳбарлигида ўқувчи-ёшлар академия фаолияти, машғулот хоналарда ташкил этилган замонавий педагогик таълим тизими, моделлаштириш ва симуляция, ахборот-коммуникация технологиялари, курсантларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишди.

IMG_20181117_205115_533.jpg

Шундан сўнг меҳмонлар Қуролли Кучлар академияси тарихи музейига саёҳат қилишди. Жорий йилда ўзининг 100 ёшини нишонлаган Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти (ҳозирда Қуролли Кучлар академияси) 1918 йил 12 июлда ташкил топган. 1941—1945 йилларда фашизмга қарши олиб борилган уруш даврида билим юртида 25 та битирув ўтказилиб, 8 мингдан ортиқ офицерлар тайёрланган.

IMG_20181117_205112_793.jpg

Ушбу қўмондонлик билим юрти битирувчилари орасида 150 нафардан ортиғи генерал унвонига эришган. Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги тегишли қарорига мувофиқ Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти негизида янги Қуролли Кучлар академияси ташкил этилди.

Таассуротларга бой ўтган экскурсия якунида ўқувчи-ёшлар Академиянинг катта мажлислар залидаги “Миллий армия – барқарор тараққиёт кафолати” мавзусида ўтказилган давра суҳбати қатнашди. Академиянинг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари подполковник Лочин Нарзиқулов ўқувчиларга миллий армиямизда олиб борилаётган ислоҳотлар, инновацион ёндашувлар хусусида сўзлаб ўтди.

IMG_20181117_205117_484.jpg

Тадбир сўнгида Қуролли Кучлар академияси фаолияти акс эттирилган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

    Бошқа янгиликлар