Юз минглаб рохинжа мухожирлари Бангладешдаги Кох Бозор олдида тўпланиб, Мьянмага қайтиш ҳаракатидан норозиликларини билдиришмоқда, дея хабар қилди News.day.az нашри.
2200 кишидан иборат рохинжаларнинг биринчи гуруҳи 15 ноябрь куни Мьянмага жўнатилиши лозим эди. Аммо бу амалга ошмаган. Одамлар ортга қайтиш ўлим билан баробар эканини таъкидлашмоқда.






