Женевадаги савдо уйида Франция қироллик оиласи вакили Мария-Антуанеттага тегишли заргарлик буюмлари кимошди савдосига қўйилди, дея хабар қилмоқда Lenta.ru нашри.
Улар орасида олмослар билан безатилган марварид ва зирак бор. Тақинчоқлар рекорд даражада 42,7 миллион долларга сотилган. Ташкилотчиларнинг фикрича, ушбу буюмларга қизиқишнинг юқорилигига сабаб маликанинг фожиали ўлимидир. Харидорлар ҳақида маълумотлар йўқ. Мария-Антуанетта Австрия маликаси бўлиб, кейинчалик Франция қироли Людовик XVI га турмушга чиққан.






