Саудия Арабистони Бош прокуратураси журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича иш юзасидан беш нафар шахсга ўлим жазосини талаб қилди, деб хабар бермоқда Segodnya.ua нашри.
Бош прокуратура баёнотида айтилишича, журналистнинг жасади Саудиянинг Истанбулдаги Бош консулхонаси биносида бўлаклаб ташланган. Қотиллардан бири дипломатик миссия биносида видеокузатув камераларини ишдан чиқарган. Саудия Арабистони разведка хизмати бошлиғининг собиқ ўринбосари Қошиқчини ўлдириш учун гуруҳ тузиш ҳақида буйруқ берган. Ар-Риёд подшоҳлик кенгаши маслаҳатчиси лавозимидан бўшатилган Сауд ал-Қаҳтонийга Саудия Арабистонини тарк этиши тақиқланди.






