Калифорнияда бир неча кундан бери давом этаётган ўрмон ёнғинлари 66 нафар инсон ҳаётига зомин бўлди. 630 дан ортиқ одам эса бедарак йўқолган.
Ҳозирда қутқарувчилар томонидан ёнғин содир бўлган ҳудудларда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллий полиция вакилларининг айтишича, қурбонлар сони бундан ҳам юқори бўлиши мумкин.
Калифорния шимолидаги ўрмон ёнғини 8 ноябрда бошланган ва штат тарихидаги энг вайронкор ёнғин бўлди. Ҳозирга келиб у қамраб олган умумий майдон 55 минг гектардан ошиб кетди. Ёнғин оқибатида 6,5 минг иншоот вайрон бўлган.
16.11.2018 11:49
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 66 нафарга етди






