АҚШнинг Аризона штатида йўловчи ташувчи автобус ҳалокатга учради, дея хабар қилди The Sacramento Bee нашри.
Хабарларга қараганда, автобус юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида ағдарилиб кетган. Унинг ичида болалар бўлган. Орадан бироз вақт ўтгач, қутқарувчилар автобус ичидан болаларни чиқариб олишга муваффақ бўлишди. Бахтли тасодиф туфайлигина қурбонлар йўқ. Болаларнинг аҳволи яхши экани хабар қилинмоқда.






