Буюк Британияда вазирлар иштирокида Brexit битими муҳокамаси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Yandex нашри.
Йиғилиш Бош вазир Тереза Мэй қароргоҳида ўтказилган. Шундан сўнг Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича Европа ҳукумати билан келишув лойиҳасини эълон қилинди. Унга кўра, Буюк Британия 2019 йил 29 мартда Европа Иттифоқини тарк этади. Brexitдан кейин ўтиш даври 2020 йил 31 декабрга қадар, яъни 21 ой давом этиши маълум қилинган. Томонлар ўтиш даврини кенгайтириш ҳуқуқини сақлаб қолмоқда, аммо узайтириш муддати чекланади.






