АсосийJamiyat

Ҳокимнинг эълон қилган "маънавият ҳашари"га меҳнат вазирлиги муносабат билдирди ​

'Ҳокимнинг эълон қилган "маънавият ҳашари"га меҳнат вазирлиги муносабат билдирди ​'ning rasmi

2018 йил 13 ноябрь ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокимининг жорий йил ноябрь ва декабрь ойларини вилоятда "маънавият ойи" деб эълон қилган қарори тарқалди. Бандлик ва меҳнат вазирлигиушбу ҳужжат юзасидан расмий баёнот берди.

"Ҳокимнинг тегишли буйруғига мувофиқ, шу йилнинг ноябрь ойи иккинчи ўн кунлигида Андижон вилоятида хайрия ҳашарини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Маълум қилинишича, ҳашар муносабати билан ҳудуддаги барча давлат ва нодавлат ташкилотлар ходимларининг бир кунлик маоши ихтиёрий асосда вилоят ҳокимиятининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади", - дейилган баёнотда.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сон қарорига мувофиқ, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳашарларни ташкил этиш ва ўтказиш шартларини келтириб ўтди:

– умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисида фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжати ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори мавжуд бўлганда;

– ҳашарлар унда иштирок этадиган шахслар меҳнат қиладиган тегишли ташкилот ҳудудида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади;

– ҳашарлар доирасида барча бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаган ҳолда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга келтириш ишлари амалга оширилади.

Андижон вилояти ҳокимига Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг кўрсатмаси юборилди:

– Андижон вилояти ҳокимининг 2018 йил 7 ноябрдаги 207-Ф сонли буйруғини қонунчиликка мувофиқлаштириш тўғрисида;

– ҳашарни ўтказиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сон қарори ва амалдаги қонунчилик талабларига амал қилиш зарурлигини инобатга олиш;

– ўн кун муддатда кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига тақдим этиш.

Шунингдек, меҳнатга мажбурий жалб қилиш ҳолатлари кузатилганда мурожаат қилиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг +998 71 200 06 02 рақамлари ва @mehnathuquqbot телеграм бот ишонч тармоқлари фаолият кўрсатаётгани қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар