14 ноябрь куни, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков анъанавий тарзда ўтказиладиган Конференциянинг 21-йиғилиши иштирокчиларини қабул қилди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.
Унда туркий тилли давлатларнинг хавфсизлик хизмати идоралари раҳбарларини иштирок этди.

"Биз қардош ва биродар халқлармиз, хавфсизлик масаласида ҳар йили ўтказиладиган 20 йиллик алоқаларни ўрнатиб келаяпмиз. Сиз алоқаларни кучайтиринг ва мустаҳкамланг, тажриба алмашинг ва миллий, ҳудудий, глобал муаммоларни биргаликда муҳокама қилинг", - дея сўз бошлади Президент Сооронбай Жээнбеков.
Шунингдек, давлат раҳбарларининг хафвсизлик хизматлари борасидаги ҳамкорликка эътибор қаратаётганини ва бу халқлар тинчлигини таъминлашини алоҳида таъкидлади.
Учрашув давомида аҳолининг тинч ва осойишта ҳаёт кечириши, келажакка умид билан яшаши, фарзандларнинг таълим ва тарбия олиши йўлига ғов бўлиши мумкин бўлган таҳдид ҳамда ҳаракатларга қарши биргаликда курашишга келишиб олинди.
Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик хизмати раҳбари Идрис Қодирқулов бу Конференция мақсади ва вазифалари нималардан иборат эканлигини қолган иштирокчиларга таништириб ўтди. Кейинги учрашув Қирғизистондан кейин Озарбайжонда бўлиши келишиб олинди.

Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев, Озарбайжон ДХХ раиси Мадат Гулиев, Озарбайжон Ташқи разведка хизмати раҳбари Орхан Султанов, Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари Нургали Билисбеков, Қозоғистон Ташқи разведка хизмати директори Исатай Сиртаев, Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Идрис Қодирқулов иштирок этдилар.






