АсосийJamiyat

ЙҲХБ инспекторини уриб юбориб, қочиб кетган хайдовчи қўлга олинди

'ЙҲХБ инспекторини уриб юбориб, қочиб кетган хайдовчи қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 11 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори, сафдор И.Э. Келес йўли кўчасида жойлашган “Келес” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган вақтида шу ерда ҳаракатланиб келаётган Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи, М.С. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинасига тўхташ ишорасини берганида ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай уни уриб юбориб воқеа жойидан яширинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада сафдор И.Эргашев жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Кўрилган чоралар натижасида М.С. ушланган. Мазкур холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар