Google компанияси ходимлари тунги мавзу (тема)лар смартфонларнинг экранидаги энергия сарфланишини пасайтиришини аниқлашди, дея хабар берди Slash Gear нашри.
Аниқланишича, экрандаги қора ранг оққа қараганда, олти марта камроқ энергия талаб қилар экан. Шу боис тунги мавзуларни созлаш нафақат кўзнинг дам олишига, балки камроқ энергия сарфланишига ҳам мувофиқдир.






