Исроил ва Фаластин ўртасида Ғазо секторида содир бўлаётган тўқнашувлар кейинги босқичга ўтди, дея хабар қилди Рамблер нашри.
Яни ҳар икки томон ҳам бир-бирига қарши авиазарбалар бермоқда. Исроил авиацияси фаластинлик жангарилар томонидан ракета ҳужумига жавобан Ғазо секторига зарбалар берди. Исроиллик ҳарбийлар 300 га яқин ракета учирилганини маълум қилган. Ракеталар Сдерот ва Ашкелон шаҳарларидаги турар жой биноларига ва автобусга теккан. Ҳужум оқибатида камида 34 исроиллик яраланган. Фаластин етакчиси Маҳсуд Аббос жаҳон ҳамжамиятини сектордаги вазиятга аралашиш ва Исроил тажовузини тўхтатишга чақирди. У “Исроил тажовузини қоралаб, халқаро ҳамжамиятни зудлик билан вазиятга аралашиб, бу тажовузни тўхтатишга ҳамда минтақанинг янада кўпроқ вайронгарчиликлар ва барқарорсизликка ботиб кетишига йўл қўймасликка чақирган”.






