Мисрнинг Қоҳира шаҳри яқинидаги Саккара ҳудудида илмий изланишлар олиб бораётган археологлар қадимги Миср даврига оид бир нечта қабрни топишди, деб хабар қилмоқда Лента.ру нашри.
Қабрларда эса мумиёланган ҳайвонлар бўлган. Хабарларга кўра, мумиёланган ҳайвонларнинг ёши 4 мингда. Уларга фақат ҳарамларда бўлган мушуклар дафн этилган. Бундан ташқари, сағаналардан юзлаб мумиёланган илонлар, тимсоҳлар, шерлар жасадлари борлиги аниқланган.
Мазкур артефактларни 15 ноябрдан бошлаб Саккара ҳудудида жойлашган музейда томоша қилиш мумкин. Кўргазма бир ой давом этади.






