АсосийDunyo

Сўнгги 3 йилда Африкада 11 минг киши эболадан вафот этди

'Сўнгги 3 йилда Африкада 11 минг киши эболадан вафот этди 'ning rasmi

Ғарбий Африка мамлакатларида сўнгги 3 йил ичида 11 минг киши эбола эпидемиясидан вафот этгани маълум қилинди, деб хабар қилди Лайф нашри.

Сьерра-Леонеда касаликни олдини олиш учун барча чоралар кўрилмоқда. Ҳозирда барча шифохоналар ва клиникаларда одамлар оммавий тарзда текширувдан ўтказилмоқда. Шифокорлар бир вақтнинг ўзида одамларни текшириш билан бирга эбола туфайли вафот этган одамларнинг жасадларини ҳам ўрганиб, тадқиқотлар олиб боришмоқда. Шифокорларнинг сўзларига қараганда, эпидемянинг танага таъсир қилиш ва тарқашини аниқлаш орқали унинг олдини олишга чора топиш мумкин. Эболанинг биринчи аломати бу тана ҳароратининг кўтарилиши бўлиб, имунитет кескин пасайиб кетади.

    Бошқа янгиликлар