Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида ошпазлар 12 соат давомида 11 000 та пицца тайёрлаб, дунё рекордини ўрнатишди, дея ёзмоқда Тvzvezda.ru нашри.
Бунинг учун мамлакатнинг 400 та энг яхши пицца тайёрловчи ошпазлар бир жойга тўпланган. 3 тонна ун, 3 тонна моззарелане, 2 тоннадан отиқ помидор соуси, 150 литр сув ва 88 мингта зайтундан фойдаланилган. Ҳар бир пиццанинг диаметри 30 сантиметрдан иборатдир.
Ушбу ҳолат Гиннеснинг рекордлар китобига ҳам киритилди. Тайёр пиццалар сотувга қўйилган бўлиб, савдодан тушган маблағ ҳайрия ташкилотларига берилади.






