АсосийDunyo

Ўзбекистон ҳукумати аъзоси Роғун ГЭСининг ишга туширилишини кузатади

'Ўзбекистон ҳукумати аъзоси Роғун ГЭСининг ишга туширилишини кузатади'ning rasmi

Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев 16 ноябрь куни Тожикистонга боради ва Роғун ГЭСининг биринчи агрегати ишга туширилишини шахсан кузатади.

"Ўзбекистон ҳукумати аъзоси Роғун ГЭСи қурилиш майдонига Тожикистон ҳукумати таклифи билан келмоқда", - дейилган Asia-Plus берган хабарда.

Тожикистон Роғун ГЭСининг биринчи агрегати ишга туширилиши маросимида қатнашиш учун Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон ва Покистон ҳукуматларига ҳам таклифномалар йўллаган.

Маросимга, шунингдек, қўшни давлатлар, хусусан, CASA-1000 лойиҳаси иштирокчилари, халқаро ташкилотлар, чет эл дипломатик ваколатхоналари, матбуот, шу жумладан, 30 та етакчи хорижий ОАВлар вакиллари таклиф этилган.

    Бошқа янгиликлар