АҚШ тарихидаги энг даҳшатли ёнғин дея тариф этилаётган Калифорния ёнғини, 31 кишини ҳалок бўлишига сабаб бўлди. Бу ҳақда USA Today хабар бермоқда.
Хабарларга кўра, 228 кишининг ҳаёти номаълумлигича қолмоқда, улар штатнинг шимолий қисмида йўқолган.
300 мингдан ортиқ одам ёнғин жойидан эвакуация қилинган. Аммо ҳанузгача вайроналар орасидан ҳалок бўлганлар жасадлари топилмоқда.






