Брэд Питт ва Анжелина Жоли фарзандларини оталиққа олиш юзасидан суд кунини белгилашди, дея хабар бермоқда Gazeta.ru нашри.
Ҳали-ҳамон ажрашиб улгурмаган жуфтликнинг суди 4 декабрь куни бўлиб ўтади.
“Малифисента” юлдузи 2 йиллик никоҳ ва 12 йиллик биргаликдаги турмушдан сўнг 2016 йилнинг сентябрида Питт билан ажрашиш учун судга ариза берган эди.
Жуфтликнинг олти нафар фарзанди бор.






