АҚШнинг Калифорния штатида ўрмон ёнғинлари авж олганлиги сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Қўшма Штатлар президенти маҳаллий ҳукуматга федерал ёрдам кўрсатиш тўғрисида фармойиш берди.
Маълумотларга кўра, Калифорнияда пайшанба куни бошланган ёнғин оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлган.
Ҳозирда ёнғин майдони 36 минг гектарга етган. Шунингдек минглаб иншоотлар ёнғин туфайли вайронага айланган. 250 мингга яқин киши уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.
10.11.2018 12:37
Калифорнияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди






