Норвегия соҳиллари яқинида нефть танкери ва НАТО машғулотларида иштирок этган фрегат тўқнашиб кетди, дея хабар берди Ridus нашри.
Бунинг оқибатида 7 кишига жароҳат олди. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар, қутқарув қайиқлари ва ғаввослар иш олиб бормоқда. Маълум бўлишича, тўқнашув танкер Стуре терминалидан чиқаётганда рўй берган. Ҳар икки кемадан ҳам 200 дан ортиқ одамлар эвакуация қилинди. Фавқулодда хизматлар фрегат сув остига ғарқ бўлаётганини хабар қилмоқда. Ундаги ёриқдан тинимсиз сув кириши уни сув остига тортиб кетади.






