Ўзбек филологлари беш жилдлик Ўзбек тилининг изоҳли луғатини лотин алифбосида чоп этишга тайёргарлик кўришмоқда. Бу ҳақида А.Навоий номидаги тила ва адабиёт институти директори Н.Маҳмудов эълон қилди, дея хабар беради 12news.uz.
Унинг айтишича, мустақиллик йилларида ўзбек тилидан фойдаланиш жабҳалари янада кенгайди. Тилимиз махсус атама ва тушунчалардан фойдаланувчи ахборот-коммуникация, компьютер технологиялари ва интернет, аниқ фанлар, тиббиёт, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларни қамраб олаётганлиги барчамизни хурсанд қилмоқда.
Шунинг учун ҳам беш томлик Ўзбек тилининг изоҳли луғати ўқувчилар учун арзирли совға бўлади. Луғат таркибидан замонавий адабий тилда қўлланилувчи 80 мингдан ортиқ сўзлар ўрин олган, - дейди Маҳмудов.





