АсосийSport

Оғир атлетикачимиз жаҳон рекордини янгилади

'Оғир атлетикачимиз жаҳон рекордини янгилади'ning rasmi

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Мусобақа доирасида -102 кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилмоқда ва унда юртимиз шарафини Акбар Жўраев ҳимоя қилди.

Бироз аввал мазкур вазнда даст кўтариш бўйича баҳслар якунланди. Ҳамюртимиз учта уриниш якунига кўра 180 кг. тош кўтарди ва жаҳон рекордини янгилади.

Ҳамюртимиз ҳозирча даст кўтариш якунига кўра олтин медалга эга чиқди. Унда шунингдек, силтаб кўтариш ва иккикураш якунларига кўра медаль қўлга киритиш имкониятлари ҳам бор.

    Бошқа янгиликлар