АсосийDunyo

Энди руслар Украинага ўтолмайдими?

'Энди руслар Украинага ўтолмайдими? 'ning rasmi

Украина президенти Пётр Порошенко “Украина чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш” учун русларга нисбатан жиноий жазо жорий этган қонун лойиҳасини имзолади, деб хабар бермоқда РИА Новости нашри.

Порошенко 18 октябрь куни мамлакат парламенти томонидан қабул қилинган фармонга имзо чекканини маълум қилди. Украина чегара қўшинлари хизмати Қрим ҳудудини назорат қилишига қарамасдан, кўпчилик саёҳатчилар Россиядан яриморолга учиб кетишни афзал кўришади. Украина эса энди бу рейсларни чегарадан ноқонуний ўтиш, деб ҳисоблайди. Янги қонунга кўра, улар 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниш билан жазоланади.

    Бошқа янгиликлар