АсосийDunyo

АҚШнинг Калифорния штатидаги барлардан бирида отишма содир бўлди

'АҚШнинг Калифорния штатидаги барлардан бирида отишма содир бўлди'ning rasmi

Калифорния штатининг «Таузанд-Окс» шаҳридаги барлардан бирида содир этилган отишма натижасида кўплаб одамлар жабрланган.

Гувоҳларнинг айтишича, отишмада 11 киши жароҳатланган. Улар орасида шаҳар бош шерифи ўринбосари ҳам бўлган. Жароҳатланганларнинг барчаси касалхонага етказилган.

Вентура шаҳри шерифи сержант Эрик Бусчовнинг хабар беришича, жиноят сабаблари ҳали аниқланмаган, жиноятчи эса воқеа жойида ҳалок бўлган.

    Бошқа янгиликлар